Бу айниб пўпанак босган, кўкарган гўштдан боғча болаларига овқат пиширилади.

Ҳали биз билган-кўрганимиз шу, кўздан йироқ, омма эътиборидан четта қолган ҳолатлар сон мингта бўлиши мумкин.

Фарғона вилоятида мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва таъминотини яхшилаш масаласига жиддий ёндашиш зарур.

Бунинг учун, аввало, масъул раҳбарлар ва таъминот тизими фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш керак. Масъуллар болаларнинг овқатдан заҳарланишини кутяптими?