Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи фуқаро Б. Набиев 2024 йил 24 январь куни маҳалла раиси ва профилактика инспектори иштирокида рухий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган эди.

Фуқаро ушбу қарор устидан судга даъво киритган, даъво биринчи инстанцияда рад этилган. Бироқ апелляция суди ишни қайта кўриб чиқиб, аввалги қарорни бекор қилди.

Суд қарорининг бекор қилинишига асосий сабаб сифатида фуқарони тиббий муассасага жойлаштиришда қонунчиликда белгиланган тартиб талаблари бузилгани, яъни етарли ҳуқуқий ва тиббий асослар тўлиқ таъминланмагани қайд этилди.

Айни дамда фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди ҳамда унга етказилган маънавий зарар ундирилди. Шу билан бирга, фуқаро доирасида масъул шахсларга нисбатан ҳам даъво киритиш ҳуқуқига эга экани белгиланди.

Фуқаронинг ниҳоявий қарори қандай бўлади, буниси мавҳум. Шундай бўлса-да, руҳий касалликлар шифохонасини турма сифатида ишлатишга йўл қўймаган судьяга ташаккур билдириш лозим.