ФАРҒОНАДА “ЖАРИМА БИЗНЕСИ”ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ-МИ?
Фарғонада қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасидаги назорат инспекторлари тадбиркорларни асоссиз жаримага тортаётгани, жарималардан катта улуш инспекторларга моддий рағбат сифатида берилаётгани иддао қилинмоқда.
Фарғона вилоятида тадбиркорлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги назорат инспекторларидан норози бўлмоқда.
Элтузар таҳририятига келган мурожаатда айтилишича, айрим инспекторлар тадбиркорларни асоссиз равишда жаримага тортаётгани иддао қилинмоқда.
Мурожаат муаллифларига кўра, бундай жарималар ортида инспекторларни моддий рағбатлантириш тизими турган бўлиши мумкин.
Тадбиркорлар 78 миллион сўмлик жарима қўлланса, унинг 40 фоизи – 31,2 миллион сўми инспекторга берилиши мумкинлигини айтишмоқда.
Улар бундай ҳолат бизнес юритишни қийинлаштираётгани, даромаднинг катта қисми жарималарга кетиб қолаётганидан шикоят қилмоқда.
“Биз тадбиркорлар даромадимизни фақат инспекторларга беряпмиз. Бунинг ечими борми? Фарғонада коррупция жуда кучайди”, дейилади мурожаатда.
Ҳолат юзасидан масъул идоралар, хусусан, Фарғона вилоятидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат органлари ушбу иддаоларга изоҳ бериши кутилмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг