Фарғона давлат университетининг санъат йўналиши бўйича ижодий имтиҳонлар ва қабул комиссияси таркибига шу олийгоҳнинг репититор устозлари жалб қилинди.

Хусусан, комиссия таркибидаги Лайлохон Турсунова, Улуғбек Раҳмонов, Тоҳир Шокиров, Мияссар Ачилдиева, Абдижалил Абдисатторов ҳамда Дилором Намозова ўзлари шу имтиҳонга абитуриент тайёрдашади.

Комиссия таркибининг бу алпозда шакллантирилиши абитуриентлар орасида қабул жараёнининг шаффофлигига нисбатан ишончсизлик кайфиятини юзага келтирди.

Комиссия аъзоларини танлаш жараёнидп уларнинг профессионал таълим соҳасидаги тажрибаси инобатга олиндими ўзи?