ЕРЕВАНДА ТАНИҚЛИ РОССИЯЛИК МАТЕМАТИК ОЛИМ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Ереван аэропортида россиялик машҳур математик ва публицист Михаил Вербицкий Россиянинг «терроризм ва экстремизм» бўйича сўрови асосида қўлга олинди. У олдинроқ терроризмни тарғиб қилиш айблови билан қидирувга берилгани маълум.
Арманистоннинг Ереван аэропортида россиялик математик ва публицист Михаил Вербицкий қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, у Россиянинг «терроризм ва экстремизм» бўйича сўрови асосида ушланган.
Вербицкийга нисбатан Россияда 2024 йилда терроризмни тарғиб қилиш айблови билан жиноят иши очилган эди.
2025 йилда эса у террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилиб, қидирувга берилган.
Михаил Вербицкий аввал Олий иқтисодиёт мактаби (ВШЭ)нинг математика факультетида дарс берган.
Алгебраик топология ихтисослигида энг кучли олимлардан бўлган Вербицкий сўнгги йилларда Россиядан ташқарида яшаб келаётган эди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг