Сурхондарё вилояти Денов туманида ўнлаб давлат ташкилоти ходимлари носоз қуёш панелларини мажбуран сотиб олиб, кредит тўлашяпти.

Бу матоҳни сотиб олишга ҳоким ёрдамчилари раҳбари И. Искандаров мажбурлагани таъкидланмоқда. Ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ушбу панеллар учун аллақачон кредитлар расмийлаштиришди, аммо амалда ўрнатилган қурилмалар тўлиқ ишламайди, айримларига эса ваъда қилинган батареялар умуман берилмаган.

Мурожаатларга жавобан “бўлди, қўйиб берамиз, ҳал қиламиз” деган ваъдалар янграмоқда.

Панелларни етказиб берган таъминловчи ҳам ўз навбатида: “менинг ишим тугаган, И.Искандаровга Gentra автомашина берганман» деб жавоб бераётгани иддао қилинмоқда.

На носоз ускуналар учун кредит бекор қилинмайди, эҳтиёт қисмлари етказиб берилмайди ёки янгисига алмаштирилмайди. Буҳудди бюджет ходимларини куппа-кундуз куни тўнашга ўхшайди. Туман масъуллри жим, прокуратура масалага жиддий ёндашадими?