Сурхондарё вилоятининг Денов туманида маҳалла раисларию, ҳоким ёрдамчилари фуқароларнинг уйига мажбуран қуёш панеллари ўрнатишмоқда.

Аҳоли Элтузарга йўллаган мурожаатида таъкидлашича, маҳаллий мутасаддилар томонидан қуёш панелларини ўрнатиш ишлари қонун талабларига зид равишда, фуқароларнинг розилигисиз амалга оширилди.
Фуқароларн маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолига мажбурий тарзда қуёш панеллари ўрнатилди.

«Панелларнинг сифати паст, яхши ишламайди ёки бузилиб қоляпти.
Муаммонинг яна бир жиҳати — ўрнатилган қуёш панелларининг сифати билан боғлиқ. Бу ишга масъул бўлган Искандар Исмоиловга бир неча бор мурожаат қилдик. Муаммони ҳал қилмасдан қўпол муомалада бўлиб, ҳақоратлаб ҳайдашди» – дейди деновликлар.

Ҳолат юзасидан холис ва тезкор текширув ўтказиш, айбдор мансабдор шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш, етказилган моддий зарарни қоплаш ҳамда сифатсиз қуёш панелларини алмаштириш ёки уларни бекор қилиш шарт.

Лекин аввало бир саволга жавоб талаб қилайлик: Денов аҳли қайси валломатнинг қуёш панел бизнесини ривожлантиряпти ўзи? Бозори касод бўлган сифатсиз панеллардан мана шундай қутиласизми?