ДЕҲҚОНОБОД ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИ БЎЙИЧА ТЕКШИРУВ ЗАРУР
Деҳқонобод туманидаги ўрмон фонди ерларида “MAQSAD PETROLEUM” МЧЖ сейсмик-қидирув ишларини амалга оширмоқда. Ўсимлик дунёсига зарар етказилган-етказилмагани ва рухсат ҳужжатлари бор-йўқлиги очиқ қолмоқда.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги ўрмон фонди ерларида “MAQSAD PETROLEUM” МЧЖ томонидан сейсмик-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Корхонада ердан фойдаланиш шартномаси мавжуд, аммо арча, бута ва бошқа ўсимликларни кесиш ёки шикастлашга рухсат берувчи ҳужжатлар бор-йўқлиги номаълум.
Масъул идоралар рухсат ҳужжатларини текшириши, ўсимлик дунёсига етказилган эҳтимолий зарарни аниқлаши ва қонунбузилиш ҳолатлари мавжуд бўлса, ҳуқуқий чора кўриши зарур.
Ердан фойдаланиш шартномаси ўрмондаги дарахт ва буталарни кесиш ҳуқуқини ҳам берадими?
Бу саволга жавоб бериши керак бўлган масъуллар МЧЖ билан қандай алоқада? Орада манфаатлар тўқнашуви бўлмаганини қандай асослаш мумкин?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг