Чортоқ туманида ҳоким қабулига келган фуқаролар туман ҳокими Сатторов Илҳомжонни узоқ вақт кутишди, бироқ қабул бўлмади.

Қабул куни белгиланган, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган бўлса-да, ҳоким фуқаролар билан учрашувга келмади. Қабулга ўз муаммолари билан келган одамлар соатлаб кутиб, саволларига жавоб ололмай қайтишга мажбур бўлишди.

“Ҳаммамиз сарсон бўлдик, ҳокимни излаб келгандик, қабул куни бўлади дейишди, лекин ҳоким келмади. Нега фуқароларни куттиришгани ҳақида ҳеч ким изоҳ бермади,” дейилади мурожаатда.

Фуқаролар ўз муаммоларига ечим излаб масъулларга мурожаат қилмоқда, аммо уларнинг саволлари жавобсиз, масалалар ечимсиз қолган. Аҳоли ушбу ҳолатни ёритиш учун бошқа каналга мурожаат йўллашгани, бироқ хабар эълон қилинмаганини таъкидлашяпти.

Ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ҳокимлигидан жўяли изоҳ кутамиз.