ЧОРТОҚДА ЯНА БИР КЎПРИК АБГОР ҲОЛГА КЕЛДИ
Наманган вилояти Чортоқ туманида яна бир кўприк абгор ҳолга келгани маълум қилинди. Ҳудудда хусусий мактаб, боғчалар ва вокзал жойлашганига қарамай, аҳоли ҳар куни хавфли кўприк орқали ўтишга мажбур бўлмоқда.
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги кўприклар ҳолати юзасидан Элтузарга навбатдаги мурожаат келиб тушди.
Туманда бир кўприкдаги ишлар ҳали якунланмаган бир пайтда, бошқа кўприк ҳам абгор ҳолга келиб қолди. Ушбу ҳудудда хусусий мактаб ва боғчалар жойлашган. Шунингдек, вокзал ҳам шу ерда бўлиб, турли ҳудудларга қатновчи таксилар ҳаракати ҳам айнан шу йўл орқали амалга оширилади.
«Бир кўприк ҳали битмади, кейингиси ҳам йўқ бўлиш арафасида. Бу ердан ҳар куни кўплаб одамлар, жумладан, болалар ўтади. Муаммо эса ҳамон ҳал қилинмаяпти», дейилади мурожаатда.
Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров аҳоли учун зарур инфратузилма муаммоларига етарлича эътибор қаратмаяптими? Бирор киши майиб бўлмасидан, кўприкни тиклаш шарт.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг