Наманган вилоятида Чортоқ кўприги ёпилганига 6 ойдан ортиқ вақт бўлди. Аҳоли сўзларига кўра, ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари деярли тўхтаб қолган.

Кўриб турганингиздек, туман аҳолиси ва транспорт воситалари ҳаракатида жиддий ноқулайликлар юзага келмоқда, тирбандликлар эса кундан-кунга аҳолига қийинчилик туғдиряпти. Туман ҳокимлигининг парвойи фалак.

Кўприк ҳали очилмади: Чортоқ йўлларидаги ҳолатни ўз кўзингиз билан кўринг

Бу кўприк қачон тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилади?

Шунингдек, фуқаролар туман марказидаги айрим ер майдонларининг тақдири, уларнинг сотилиши ёки ажратилиши юзасидан ҳам жиддий саволларни кўтаришди.

Хусусан, аҳоли томонидан Абу Бакр Сиддиқ масжиди рўпарасидаги, Фурқат боғига тегишли ҳудуд ҳамда Афсона боғи атрофидаги ер майдонлари ноқонуний ўзлаштирилди.

Вилоят ва республика масъулларидан Чортоқ туманини назоратга олишларини сўраймиз. Ишни аввало шу кўприкни очишдан бошланг.