Наманган вилояти Чортоқ туманида бир гуруҳ ота-оналарнинг Элтузарга мурожаати боғчадаги яна бир фожиа хусусида.

2018 йилда туғилган М.Т. Чортоқ туманидаги 37 сонли боғчада қаровсизлик ва эътиборсизлик оқибатида бошидан оғир жароҳат олди.

Бола орадан ўн кун ўтиб, 2026 йил 19 апрель куни реанимацияда вафот этди.

Иддаоларга кўра, камера ёзувлари сақланмаган ёки ўчирилган бўлиши мумкин. Шунингдек, боланинг онаси тушунтириш хати ёзиб беришга мажбурланган.

Эртага худди шундай ҳолат яна бошқа болалар билан ҳам содир бўлиши мумкин.

Болалар боғчаларида хавфсизлик стандартлари қандай таъминланяпти ўзи?

Ҳар бир ҳодиса холис ва очиқ текшириляптими? Бу ишга ҳуқуқий баҳо бериб жавобгарларни аниқлаш шарт.