ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚЛAРИ ҚИРҒИЗИСТОНГA ЎТГAНИ ДИПЛОМAТИК ШAРМИСОРЛИКМИ?
Чўнғара ва Тош-Тепа қишлоқлари Ўзбекистон тасарруфидан чиқиб, расман Қирғизистонга ўтиши атрофида саволлар кўпайди. Чегарани аниқлаш жараёни ҳуқуқий жиҳатдан изоҳланса-да, Тошкент расмийларининг сукути жамоатчиликда норозилик уйғотмоқда.
23 июн куни Ўзбекистон ахборот манбаларида мамлакатнинг икки қишлоғи расман Қирғизистон тасарруфига ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бир қарашда сиёсий ожизликдек кўринади. Бироқ масалага ҳуқуқий нуқтаи назардан қаралса, бу кўп йиллардан бери баҳсли ёки ноаниқ бўлиб келган чегара участкаларини икки давлат ўртасида расман белгилаш жараёни еканини фаҳмлаш мумкин.
2022 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара бўйича келишувларда айрим ҳудудлар Қирғизистонга, айримлари эса Ўзбекистонга тегишли деб тан олингани ҳақида маълумотлар берилади. Қирғизистон расмийлари эълон қилган рақамларга кўра, келишув натижасида турли участкалар бўйича ҳудудлар ўзаро аниқлаштирилган.
Ўзбекистонга қарашли Чўнғара ва Тош-Тепа қишлоқ аҳоли пунктлари ҳам куни кеча мана шу тадбирлар доирасида Қирғизистон тасарруфига ўтди. Бироқ Ўзбекистон ахборот манбалари бу ҳақида маҳаллий расмийларга таяниб емас, Қирғизистон манбаларига – хусусан, Қирғизистон Президенти матбуот котиби Aсқат Aлагозов баёноти асосида маълум қилди.
Ўзбекистон расмийлари нега бу ҳақида очиқ баёнот бериш учун матбуот анжумани ташкил қилмади? Ҳурматли каттаконлар, анжуман ташкиллаштиришга эриндингизми ёки ҳижолат бўлдингизми?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг