БУЗУҚҚЎРҒОН МАҲАЛЛА АҲЛИ ҚЎПОЛ РАИСДАН БЕЗДИ
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Бузуққўрғон маҳалласи аҳолиси янги раис Фарҳод Мамажоновдан қаттиқ норози. Қўпол муомала, ваъдалари бажарилмаётгани ва сайлов адолатли ўтмагани ҳақида аҳоли масъул идоралардан текширув талаб қилмоқда.
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Бузуққўрғон маҳалласида аҳолининг янги раисдан норозилиги ортиб бормоқд. Маҳалла раиси Фарҳод Мамажонов сайлангач орадан бир йил ўтдиса-да халқ кутаётган ўзгаришлардан дарак йўқ.
Сайлов олдидан катта-катта ваъдалар берилган эди. “Опен бюджет” лойиҳаларига шахсий маблағидан ёрдам қилиш, маҳаллани обод қилиш, аҳоли дардига қулоқ тутиш… Аммо амалда на бажарилди, на маҳалла ҳаётида сезиларли ўзгариш бўлди.
Фуқароларнинг таъкидлашича, Фарҳод Мамажонов одамлар билан қўпол муомала қилади, ҳақоратомуз сўзлар ишлатади, мурожаат қилганларни менсимайди. Бундай муносабат маҳаллада кескин муҳит ва норозиликни кучайтирмоқда.
Иддаоларга кўра, раис муқаддам наркотик воситалар билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича қамоқ жазосини ўтаган. Маҳаллада ишлаган ижтимоий ходим аёлга нисбатан муносабат ҳам жиддий эътирозларга сабаб бўлган. Айтилишича, раис уни мунтазам таҳқирлаб, босим ўтказиб келган. Ваҳоланки, у аёл кўплаб эҳтиёжманд оилаларга ёрдам берибган фаол ходимлардан бири эди.
Фуқароларнинг фикрича, Фарҳод Мамажонов маҳалла раиси лавозимига адолатли сайлов орқали эмас, айрим таниш-билишлар ва манфаатдорлар ёрдамида келган.
Айни дамда Бузуққўрғон аҳли масъуллардан Фарҳод Мамажонов фаолияти холис ва қонуний текшириб; унинг аҳоли билан муомаласига ҳуқуқий баҳо берилишини талаб қилмоқда. Аҳоли раислик лавозимига маданиятли, масъулиятли ва одамларни тушунадиган инсон келишидан умидвор. Фарғона вилояти ва Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мурожаатга қандай муносабат билдиради?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг