Тадбиркорларнинг билдиришича, Бухоро шаҳар солиқ органи кўплаб корхоналарга бир хил мазмунда камерал текширув талабномаларини оммавий равишда юбориб, ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмасидан туриб солиқ тўлашга мажбурламоқда.

Айрим текширувчилар, ҳатто солиқ органи раҳбар ўринбосарлари телефон орқали қўнғироқ қилиб, кўрсатилган суммаларни тўлашни талаб қилаётгани ва акс ҳолда жарима ҳамда бошқа чоралар билан таҳдид қилаётгани айтилмоқда.

Ҳолбуки, камерал текширув талабномаси ҳали якуний солиқ қарзи дегани эмас. Тадбиркор 5 иш куни ичида ҳисобланган суммаларга эътироз билдириш, асоснома ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлишига қарамасдан тадбиркорлардан сизга ёрдам берамиз фалон сўмга бирта “перерасчёт” топширинг деб алдов йўли орқали топширтириб 10 дақиқа ўтар ўтмас энди инкосса қойинг бўлмаса хисоб рақамингизга тақиқ ўрнатамиз деб қўрқитиш йўли орқали тадбиркорларни батамом тадбиркорлигини тугатишгача олиб келмоқда . Ўрганилган талабномаларда  текширув буйруқдан олдин бошлангани, тугаш санаси эса хулоса чиқарилган кундан кейин кўрсатилгани, батафсил ҳисоб-китоб берилмагани ва умумий суммалар ўртасида фарқ мавжудлиги аниқланган.

Агар тадбиркорларни телефон орқали босим ўтказиб, ҳали исботланмаган солиқларни тўлашга мажбурлаш ҳолатлари , бу қонун устуворлигига ҳамда Президент томонидан белгиланган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсатига мутлақо зиддир.

Солиқ қўмитаси, Бизнес-омбудсман ва прокуратура органларидан мазкур ҳолатларни холис ўрганиш, тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай босимни тўхтатиш, масъул мансабдорларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда жамоатчиликка расмий тушунтириш тақдим этиш сўралади.

Аноним бўлсин илтимос бўлмаса булар тадбиркорни бутунлай тамом қилади .