Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармада техника хавфсизлиги бўйича жиддий муаммолар кўпаймоқда.

Бухоро шаҳри, Когон ҳамда Ғиждувон туманларида техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишида жиддий камчиликлар мавжуд. Айрим ҳудудларда тегишли мутахассислар ажратилмаган, хавфсизлик журналлари юритилмаган ва фавқулодда вазиятларга оид зарур чора-тадбирлар тўлиқ ишлаб чиқилмаган.

Шунингдек, лаборатория ходимларига зарарли меҳнат шароити учун белгиланган махсус кийим ва бошқа ҳимоя воситалари берилмаётгани, янги лаборатория фаолиятига оид рухсат ҳужжатлари ҳамда хавфсизлик борасида жамоа шикоятчи.

2026 йилда вилоят СЭС биноси капитал таъмирланаётган вақтда лабораториялар фаолияти давом этди, юқори хавфли лаборатория чиқиндиларини сақлаш ва чиқариш тартибига мутлақо амал қилинмайди.

Молиявий масалалар бўйича ҳам қатор даъволар келтирилмоқда. Хусусан, лаборатория хизматларидан тушаётган маблағларнинг сарфланиши, тўловлар учун фискал чек берилиши ва айрим маблағларни бошқа ҳисоб рақамларига ўтказиш қонунийлиги Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа ваколатли идоралар томонидан ўрганилиши шарт.

Шу билан бирга Элтузар бу даъволар юзасидан Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда тегишли мутасадди идораларнинг муносабатини эълон қилишга тайёр.