Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси раҳбари Ашур Тўхтаев фаолиятида қатор қонунбузарликлар, непотизм ва коррупцияга оид ҳолатлар мавжудлигини иддао қилинмоқда.

Ушбу айбловлар Телеграм каналларида тарқалгач, Ашур Тўхтаев режа-графикдан ташқари меҳнат таътилига чиққан. Сўнг тафтиш масаласи кун татибига қўилмади.

Мулозим қурилишлар, хусусий дорихоналар, хусусий клиникалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари учун гигиеник сертификат ва хулосалар беришда 200–500 доллар миқдорида пора эвазига масалаларни ҳал қилаётгани
ҳақидаги гап-сўзлар ходимлар орасида ёйилган.

Вилоятдаги айрим таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида санитария ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳам Ашур Тухтаев фаолияти самарасиз эканига ишора қилади.

Эътиборлиси шундаки, Тухтаев 2012–2013 йилларда лавозимидан четлатилган, 2020 йилда яна раҳбарлик лавозимига тайинланган. Ходимлар бошқарма раҳбарининг сўнгги 5 йиллик молиявий-хўжалик фаолияти, эҳтимолий коррупцион алоқалар ва маблағлар ҳаракати холис текширилиши зарур, деб ҳисобламоқда.

Бошқарма ҳақидаги ушбу жиддий иддаолар юзасидан расмий текширув ўтказиладими?