БУХОРО ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИДА РЕКТОРАТНИНГ ИШТАҲАСИ КАРНАЙ
Бухоро давлат техника университетида раҳбариятга катта устамалар белгиланган, аммо оддий ўқитувчиларнинг таътил пуллари ўз вақтида тўланмаётгани иддао қилинмоқда. Ректорат устамалар ва таътил тўловлари бўйича саволга тутилмоқда.
Бухоро давлат университетнинг 2026 йил 30 июлдаги U-575-сон буйруғи раҳририятга «яқинларга» устама белгилашни назарда тутади
Ҳужжатда университетнинг айрим ходимларга 80, 90 ва ҳатто 100 фоизгача устама белгиланган. Ректор ёрдамчисига 90 фоиз, айрим ходимларга 80 фоиз ва яна бошқа ходимларга юқори миқдорда устамалар белгиланган.
«Оддий ўқитувчиларнинг таътил пулига келганда маблағ йўқ деган баҳона тайёр. эътирозлар бор. Масалан, Тураева Моҳинур Саттаровна, Обидов Камолиддин Комилович, Рамазанова Шоира Мараҳимовна, Абдуллаева Нигина Ҳамидовна ва Ражабова Муҳайё Зарифовна каби ходимларнинг таътил тўловлари вақтида ўталмади. Катталарга устама тўлаш учун маблағ топилаётган бўлса, меҳнат қилаётган оддий ходимларнинг қонуний таътил тўловлари нега ўз вақтида берилмаяпти?»
Ҳужжатда молия-иқтисод ишлари бўйича проректор С. Саидов зиммасига устама ҳақларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўланишини назорат қилиш вазифаси юклатилган. Хўш, таътил тўловларининг ўз вақтида амалга оширилишини ким назорат қилади?
Албатта, ходимга 80–100 фоиз устама белгилашнинг ўзи қонунбузарлик эканини англатмайди. Бироқ бир томонда катта миқдордаги устамалар белгиланаётганию, иккинчи томонда эса оддий ўқитувчи таътил пулини ололмаётганини изоҳлайдиган мард борми?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг