Хоразм вилояти Боғот тумани Боғзор маҳалласи Нуроний кўчасида яшовчи фуқаро Матназарова Зейнабжон масъул ташкилотлардан амалий ёрдам сўрамоқда.

⚠️ Хоразмда газ балони атрофида баҳс: аҳоли ёрдам сўрамоқда, масъуллар эса белгиланган муддатни важ қилиб келтирмоқда. 🧾 Воқеа тафсилоти видеода.

Фуқаронинг айтишича, улар сўнгги марта суюлтирилган газ балонини 39 кун аввал олган.

Аммо хонадондаги газ 3 кун олдин тугаган. Кеча туман газ таъминоти масъуллари маҳаллага газ балон олиб келган, бироқ мурожаат қилинганда “45 кун тўлмагунча газ балон берилмайди” дея рад жавоби берилган.

“Уйимизда фақат битта газ балон бор, запас балонимиз йўқ. Энди яна камида 10 кун газсиз қолишимиз керак экан. Оиламиз жуда оғир аҳволда қолмоқда. Масъуллардан ‘45 кун’ талаби қайси қонун ёки қарорга асосланганини сўраганимизда аниқ жавоб беришмади”

, дейди мурожаатчи.

Фуқаро масъул ташкилотлардан ҳолатни назоратга олиб, оиласига суюлтирилган газ балони етказиб беришда амалий ёрдам кўрсатишни сўрамоқда.