Хоразм вилояти Боғот тумани Боғзор маҳалласи, Кўкча кўчасида яшовчи Жаборова Ирода суюлтирилган газ балони 5 кун муқаддам тугаб қолгани, масъул идоралар эса масалани ҳал қилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Унинг айтишича, хонадон охирги марта 2 ой аввал газ балон олган. Газ тугагач, туман газ идораси масъулларига бир неча бор мурожаат қилинган. Бироқ ҳар сафар “эртага боради”, “машина чиқади” деган жавоблар берилгани, амалда эса газ етказиб берилмагани айтилмоқда.

Мурожаатчи вилоят масъул идораларига ҳам телефон орқали боғланган. У ердан “45 кундан ўтган бўлса, берилади” деган жавоб олинган. Фуқаро эса хонадонда оила аъзолари борлиги, овқат тайёрлаш ва кундалик эҳтиёжлар учун газ зарурлигини таъкидламоқда.

Жаборова Ирода масъул ташкилотлардан ҳолатни қонуний тартибда ўрганиб, амалий ёрдам беришни ҳамда мурожаат назоратга олинишини сўрамоқда.