БЛОГЕР ОТАБЕК ҲАМИДОВ ҚЎЛГА ОЛИНГАНИ АЙТИЛМОҚДА
“Халқ дарди” лойиҳаси муаллифи, блогер Отабек Ҳамидов ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча расмий айблов ёки баёнот берилмади, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда турли чиқишлари ва ижтимоий муаммоларни ёритиши билан танилган “Халқ дарди” лойиҳаси муаллифи, блогер Отабек Ҳамидов ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, айни вақтда блогерга нисбатан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча унинг айнан қайси айблов ёки воқеа юзасидан ушлангани ҳақида расмий маълумот берилмаган бўлса-да, тармоқларда: “Блогер Отабек Ҳамидов ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олингани айтилмоқда. Ҳозирда унга нисбатан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — деган постлар тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Отабек Ҳамидов аввал ҳам ўз чиқишларидаги кескин фикрлари, мансабдор шахслар фаолиятига оид танқидлари ва баҳсли вазиятлари билан жамоатчилик эътиборига тушган эди.
Ҳолат юзасидан тегишли расмий идоралардан баёнот кутиб қоламиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг