БЕЛАРУС ҲАМ КАТТА УРУШ БЎСАҒАСИДАМИ?
Беларусда тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, 27 ёшдан ошган фуқаролар соғлигини қайта текшириш бошланди. Ҳуқуқшунослар бу амалиёт қонунларга зид экани ва уруш хавотирини кучайтираётганини айтишмоқда.
Беларусда тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз (НГМ) деб топилган, 27 ёшдан ошган айрим ҳарбий мажбуриятга эга фуқаролар соғлиғини қайта текшириш учун ҳарбий комиссариатларга чақирила бошлади.
Бу ҳақда ҳуқуқшуносларга таяниб, «Зеркало» нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, эркаклар ҳарбий хизматдан озод қилган ташхис ҳали ҳам сақланиб қолган-қолмаганини аниқлаш мақсадида ҳарбий комиссариатларга чақирилмоқда.
Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, 2026 йил баҳорига қадар Беларусда бундай амалиёт мавжуд бўлмаган.
«Зеркало» суҳбатдошларидан бири бу каби қайта тиббий кўрикдан ўтказиш мамлакатнинг амалдаги қонунчилигига зид эканини айтган.
Яна бир ҳуқуқшуноснинг огоҳлантиришича, агар НГМ тоифасига эга бўлган шахс 27 ёшдан кейин тиббий комиссиядан ўтиб, ҳарбий хизматга яроқли деб топилса, у ҳарбий йиғинларга чақирилиши мумкин.
Россия ўзининг уруш чирмовуқларида ўралиб қолган бир пайтда Беларусдаги ҳарбий соҳа рўйхатга олишлари ҳавотир уйғотмоқда.
Хизматга ярамайдиган эркак фуқароларни санаб қўйиш кимга ва нима мақсадда зарур?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг