БЕҲЗОД МУСАЕВНИ КИМ АСРАЯПТИ?
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳақидаги айбловлар, унинг ўтмишдаги жиноят иши, коррупция ва масъулиятдан қочишга оид даъволар, шунингдек унинг зиёда имтиёзлари борасидаги саволлар мақолада таҳлил қилинади.
Беҳзод Мусаев дегани бор. Миграция раҳбари. Кўрган одам қўйнинг оғзидан чўп олмаган деб ўйлайди. Аммо, бир мулозим қилиши мумкин бўлмаган барча ишларни қилган.
Кореядан мармар гўшт заказ қилади, камига закарини турғизадиган виагра истайди кўнгли. Хорижга сафар қилса сумкасини кўтариб юриши учун ёш ёрдамчи оволади. Бу ҳам етмагандай хотинига шофёр, уйига боғбон ва ўзига ошпаз ёллаб, пулини давлатга тўлаттиради. Яна безбетларча ёлғон гапиради. Кореяга фалонча, Японияга писмадонча мутахассис юбордик деб, ҳукуматгаям халққаям ёлғон ҳисобот беради.
Каримов пайтида миллионларни ўмаргани учун қамалишига бир баҳя қолганди. Ўша пайтда Ички ишлар вазири Мусаевни халқаро қидирувга берган эди. Ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, Беҳзод Мусаев Ўзбекистон Жиноят Кодексининг олтита моддаси, хусусан, 167-модда ( Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 175-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш), 178-моддаси (Чет эл валютасини яшириш), 179-моддаси (Сохта тадбиркорлик), 184-моддаси (Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) да кўзда тутилган жиддий иқтисодий жиноятларни содир этганликда айбланган эди.
Қамалишини билиб Ўзбекистондан қочиб чиқди ва ғарб давлатларидан бирида бошпана сўради. Бахтига Каримов ўлдию Ўзбекистонга қайтиб яна юқори лавозимга эришди.
Қаерга бормасин қовун қўяди бу раҳбар. Соғлиқни сақлаш вазири бўлганида вазирликни ўзининг солиқ қўмитасидаги шотирлари билан тўлдирганди. Ўнлаб болакай доридан заҳарланиб ўлди, лекин Беҳзод Мусаев пинагини бузгани йўқ. Кўзини лўқ қилиб, кечирасизлар, ашнақа бўпқолди, деб осон қутулди. Бандлик вазири бўлдию вазирликда жамийки мутахассисларни бўшатворди.
Миграция вазирлигида нималар бўлаётганини кўнора ўқиб бораяпсиз. Устидан жиноят иши очилди дейишяпти. Лекин, таниқли диктор ёзганидек, Беҳзод Мусаевга ҳеч нарса бўлмайди.
Кўпчилик ўйлаб қолади: Беҳзод Мусаевни ким ёки нима асраяпти ўзи? Биладиганлар бўзлса масаллиғини айтинглар. Уни сақлаб турган нарса ҳарҳолда виагра ёки мармар гўшти бўлмаса керак….
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг