ТЕПИЛГАН КЕТ ЯНГИ КУРСИСИНИ ТОПДИ: БЕҲЗОД МУСАЕВ ЯНА РАҲБАР
Сифатсиз дори монофеъллари ортидан бир неча бор лавозим алмаштирган Беҳзод Мусаев яна раҳбарлик курсига эга бўлди - бу сафар «Ватандошлар» жамоат фондида. Унинг коррупцияда тилга олинган ўтмиш лавозимлари қай тарзда «юмшоқ қўниш»га айланмоқда?
Сифатсиз дори сабаб оммавий болалар ўлимидан кейин Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан ими-жимида кетган Беҳзод Мусаев бир муддат Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тайинланган эди. Ушбу постда янги бинони таъмирлаш баҳонасида катта маблағни «туя» қилгач, вазирлик лавозими ул зотга андак ҳижолатли бўлиб қолгани рост.
Шу сабабдан Мусаев Миграция агентлиги раҳбари этиб тайинланди. Бу идорада у коррупцион занжирнинг муҳим узви бўлиб қолаверди. Узатилган пуллардан ортганига Жанубий Кореядан олий нав мармар гўшт олиб кетлириб айш сурган, уйига икки хизматчи ёллаб, уларни агентлик ишчиси деб расмийлаштирган ҳам шу Мусаев эди.
Фалакнинг гардиши яна бир бор 360 градусга айланиб агентликдан бўшатилган Мучаев энди «Ватандошлар» жамоат фондига раис бўлди. Яна бир юмшоқ қўниш амалга ошди десак бўлар. Мусаев омон бўлса курси топилади. «Ватандош» жамоат фонди ходимларига сабр тилаган ҳолда, улардан ҳам мурожаатлар кутиб қоламиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг