МИНБАРЛАРДА УЛУҒЛАНГАН ЎҚИТУВЧИ МАЪМУРИЙ БОСИМ ҚАРШИСИДА ОЖИЗ
Ўқитувчилар байрами тантаналар остида ўтаётган бир пайтда боғча, мактаб ва олий таълимдаги оғриқли муаммолар – тўлиб-тошган гуруҳлар, синфлардаги тиғизлик ва университетларда ўқитувчиларга қилаётган маъмурий босим муҳокама қилинади.
Бугун ўқитувчилар байрами. Тантаналар асли бир ҳафта илгари бошланган. Элтузар доимий равишда мактаб муаммолари, университетлардаги адолатсизликни ёритиб келади. Байрам бўлгани соз, албатта.
Аммо биз ҳаммага қўшилиб сийқаси чиққан шеърларни такрорламайлик, баландпарвоз сафсата сўқмайлик. Биз таълимнинг ҳар бир босқичида бор бўлган муаммоларни оғриқли саволга айлантирмоқчимиз.
1. Боғча гуруҳларида болалар сони 25-30 дан ошиб кетди. Кичикроқ гуруҳлар тузилса қўшимчв тарбиячилар маоши бюджетни ўпириб юборадими?
2. Мактабда ҳам синфларни кичрайтириб ҳар куз бўладиган соат талашувини тўхтатиш мумкин. Бир хонага 30-35 ўқувчини қамаб, устозолардан сифат талаб қилиш виждонсизлик эмасми?
3. Олий таълимда 200-300 фоизлик устамалар фақат раҳбариятда бор. Ўқитувчилар, 10-15 миллион оладиган илмий даражали кадрларга босим қилиб тижорат мвблағи топ, хориждан талаба жалб қил, инвестиция кирит деб тоза бездирдинглар. Ўз вазифангизни ўқитувчига юклашни қачон бас қиласизлар, ректор ва проректорлар?
Булар юзада турган муаммолар холос. Шу ноқулай саволларга очиқ жавоб бермасдан, байрам қандай кўнглингизга сиғяпти, раҳбарлар?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг