ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ БОЙКОТ ЧАҚИРИҒИ
2026 йил 1 апрелдан йирик битимлар ва алкоголь-тамаки савдосида тўловлар фақат нақдсиз усулга ўтказилгани ҳуқуқшунос Анвар Бозоров томонидан кескин танқид қилинди. Муаллиф банк ва тўлов тизимларини бойкот қилишга чақиряпти.
2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва транспорт воситалари билан боғлиқ ҳамда 25 миллион сўмдан ортиқ битимлар, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси бўйича тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилмоқда.
Қайси мантиқ билан бу иш қилинди, билмадим. Тор доиралардан ташқари ҳеч кимга, иқтисодиётга ҳма бунинг фойдаси йўқ. Лекин, нақдсиз ҳисоб-китоблар тизими айрим тоифа фуқароларнинг шундай ҳам енгил бўлмаган рўзғор юритишини қийинлаштирмоқда.
Нақдсиз шаклга ўтказилиши ортидан банк тизими фойда кўрмоқда, маблағлар транзакциялари ҳажми ортганлиги ҳисобидан монополист тўлов тизимларининг ҳам даромадлари кескин ортмоқда.
Очофат банклар ва монополист тўлов тизимларига кирим билан боғлиқ хизматлар учун комиссияларни пасайтириш ёки бекор қилиш чақириқлари наф бермади.
Бу 39 миллионлик аҳолининг манфаатини ўйламай, стратегик аҳамиятга эга бўлган тўлов тизимларини (давлат маблағлари ҳисобидан жуда юқори рентабелли бизнесга айлантирилган) давлат активидан чиқариб, хусусий қўлга сотганларнинг виждонига ҳавола.
Бу қарорларни қабул қилганлар янги Ўзбекистонда жавобгарликка тортилмас экан, келгуси янги Ўзбекистонда жавоб беришини кутиб қоламиз.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда мен, 62 ёшли ҳуқуқшунос тўлов тизимларига уланган, ўзимда мавжуд банк карталаримни тўлов тизимларидан чиқариб, оддий фойдаланиш ҳолатига қайтдим. Бойкот эълон қилдим. Энди менинг банк карталаримдан ҳеч ким, ҳатто, қарздорлик учун автомат тизимлар ҳам менинг ихтиёримсиз пул ечаолмайди.
Барчангизни бойкотга қўшилишга чақираман.
Ҳуқуқшунос Анвар Бозоров
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг