Нараянгандж шаҳри яқинидаги фермада парвариш қилинган улкан ҳайвон бу йилги қурбон ҳайити мол бозорининг энг машҳур жонзотига айланди.

Унинг пуштисимон териси ва оч тилларанг жуни одамларга машҳур америкалик сиёсатчини эслатгани айтилмоқда.

Шундан кейин “Доналд Трамп” номи тезда оммалашиб кетди, бозорга томошабинлар оқими кўпайди ва видеолар ижтимоий тармоқларда вирусдек тарқалди.

Ферма эгаларига кўра, буқанинг ғайриоддий даражада катта бўлиб ўсиши махсус рацион билан боғлиқ.

У асосан маккажўхори, соя ва кепак билан озиқлантирилган. 700 килограмм вазнга эга ҳайвон бозордаги бошқа моллардан анча баланд ва йирик кўринишда.

Одамлар бу ўхшатишни кулгили ёки мақтов деб қабул қилиши сиёсий қарашларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Аммо буқанинг ўзи бундай шов-шувларга мутлақо бефарқ кўринмоқда.