ҚАРЗГА БОТГАН КЛАСТЕР ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИМИ?
Бухородаги “Бахорченс текстил” кластери асосий ҳисоб рақами “Ҳамкорбанк”да бўла туриб, 23210 махсус ҳисобини “Агробанк”да очгани фермерларда шубҳалар уйғотди. Қарздорлик ва маблағлар айланиши қонунийлиги бўйича саволлар ортиб бормоқда.
Бухоро вилоятида фаолият юритаётган “Бахорченс текстил” кластерининг молиявий ишлари фермерларни шубҳалантирмоқда. Гап шундаки, кластернинг асосий ҳисоб рақами “Ҳамкорбанк”да мавжуд бўлишига қарамасдан, унга тегишли 23210 махсус ҳисоб рақами “Агробанк” Бухоро вилояти филиалида очилди.
Амалдаги талабларга кўра, корхона ёки кластернинг махсус ҳисоб рақами (23210) айнан унинг асосий ҳисоб рақами жойлашган банкда юритилиши керак. Бу талаб маблағлар ҳаракатининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган.
Шунга қарамасдан, “Агробанк” Бухоро вилояти раҳбарияти иштирокида ушбу кластер учун алоҳида махсус ҳисоб рақами таъкидланмоқда. Бу эса кластер молиявий ишларининг қонунчиликка зид бўлиши мумкинлиги ҳақида хавотирларнинг асосий сабаби.
Айни дамда кластернинг асосий ҳисоб рақамида қарздорлик мавжудлиги сабабли инкасса қўйилган. Бундай ҳолатда маблағлар ҳаракати чекланиши лозим. Бироқ иддаоларга кўра, маблағлар “Агробанк” орқали айлантирилиб, бошқа йўналишларга буриб юборилмоқда.
Фермерлар билдиришича, банк тизимидаги айрим масъул шахслар аралашуви натижасида маблағлар тақсимоти барча учун тенг эмас. Айрим фермерларга маблағ ажратиш осонлаштирилса, бошқаларига турли сабаблар билан рад жавоби берилмоқда.
Ушбу ҳолатлар тегишли органлар томонидан чуқур ўрганилиши, қонунийлик нуқтаи назаридан баҳоланиши ва фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши зарур.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг