ЎҒРИ МОЙКАЧИ ҚАМАҒДА
Автомойкада ишлаган мойкачи мижозининг “BYD Chazor”идан бардачокдаги 500 доллар ва 1 млн сўмни ўғирлаб, суд ҳукмига кўра ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми асосида 1 йилга озодликдан маҳрум этилди.
С.С. ўзи ишлаётган автомашина ювиш шаҳобчасида ювиш учун қолдирилган Н.В.га тегишли “BYD Chazor”ни ювиш жараёнида бардачокдан 500 АҚШ доллари ва 1000.000 сўм миқдордаги нақд пулни топиб олган. Топган-у, атрофга аланг-жаланг қилиб қараган.
Ҳамма ўзи билан овора. Секингина пулни чўнтагига солиб, машинани тозалашда давом этган.
Мижоз қайтгач, унга калитни тутқазиб, у билан қуюқ хайрлашган. Кейин эса суд залида худди шундай қуюқ саломлашишга тўғри келди.
С.С. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. У 1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Мойкачи қамағда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг