Андижон вилояти Асака тумани Бирдамлик МФЙ, Камолот уйи маҳалла ҳудудидаги марказий қозонхона учун қурилган кўмирхона биноси тадбиркорга нонввойхона учун бериб юборилди.

Аҳолининг таъкидлашича, бу бино Асака шаҳар ҳокими Дурбек томонидан чиқарилган қарор асосида тадбиркор ихтиёрига ўтказилди.

Қарор ўзи қонунийми? Новвойхонада тун давомида давом этадиган шовқин-сурон хонадонларда яшовчи фуқароларнинг осойишталигини бузмоқда. Одамлар ўз уйида хотиржам дам олишни унутиб қўйди.

Маҳалла эҳтиёжлари учун қурилган бинони тадбиркорлик фаолиятига беришга ким ва қандай ҳуқуқий асосда рухсат берган? Аҳолининг розилиги олинганми? Турар жойлар яқинида тунги шовқин билан фаолият юритишга ким рухсат беряпти?