Блумберг шарҳловчиси Марк Чемпион фикрича, Украинадаги бу совуқлик АҚШ эътибори ва ресурсларининг Яқин Шарқдаги урушга йўналтирилиши оқибатида юз берган.

Ҳозирда Украинага муҳим аҳамиятга эга қурол-яроғ, разведка маълумотлари ва молиявий ёрдам ҳажми қисқарди.

Журналистнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши уруш бошлаш қарори Россия позицияларини кучайтириб, Вашингтоннинг Киевга босим ўтказиш имкониятларини чеклади.

Шу билан бирга, Украина ташқи қўллаб-қувватлаш камайишини қоплаш учун ўз “қарта”ларини ишлаб чиқди: у дронлар ва зенит-ракета ҳимояси соҳасида технологик салоҳиятини оширмоқда, бу эса Россиянинг жонли куч ва техникадаги устунлигига қарши туриш имконини бермоқда.

Бундан ташқари, Украина орттирган тажриба уни бошқа давлатлар учун ҳам жозибадор ҳамкорга айлантирди.

Эндиликда Украина вазиятга мустақил таъсир кўрсатиш ва янги стратегик иттифоқлар тузиш имкониятига эга, шу билан бирга АҚШ хавфсизлик кафолатлари аввалгидек мустаҳкам эмас.