“АҚШ-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ДАРВОЗАСИ”: ҲАҚИҚИЙ ЕНГИЛЛИКМИ ЁКИ ЯНГИ РАҚАМЛИ ВИТРИНА?”
Президент қарори лойиҳасига кўра, АҚШ инвесторлари учун “АҚШ-Ўзбекистон бизнес дарвозаси” номли ихтисослаштирилган рақамли платформа яратилади. У “ягона дарча”, FaceID, онлайн рўйхатдан ўтказиш ва лойиҳаларни реал вақтда мониторинг қилишни кўзлайди.
“АҚШ-Ўзбекистон бизнес дарвозаси” ихтисослаштирилган рақамли платформаси жорий этилади
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан эълон қилинган Президент қарори лойиҳасига кўра, “АҚШ-Ўзбекистон бизнес дарвозаси” ихтисослаштирилган рақамли платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Қуйидагилар ушбу платформанинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда.
АҚШ инвесторлари учун инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш билан боғлиқ барча давлат хизматларини “Ягона дарча” (жисмоний ташрифсиз) тамойили асосида кўрсатиш йўлга қўйилади.
Инвесторларни биометрик идентификация қилиш (FaceID), юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк ҳисобварақларини очиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга старт бермоқда.
“Ягона рақамли интегратор” сифатида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграциялашган ҳолда маълумотлар алмашинувини таъминлаш;
АҚШ стандартларига мос келувчи консалтинг хизматларини кўрсатувчи аккредитациядан ўтган ҳамкорларнинг ягона электрон реестрини шакллантирилади.
Интерактив хизматлар орқали маслаҳат олиш, ахборот алмашиш ва юзага келган масалаларни тезкор ҳал этиш имкониятини таъминланади.
Инвесторларнинг мурожаатлари ва ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилиб бориш механизмларини жорий этиш бўйича муҳим қадамлар ташланади.
Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини ва давлат органлари томонидан мажбуриятлар бажарилишини реал вақт режимида мониторинг қилиш тартиби жорий этилади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг