Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий пахта теримига жалб қилинаётганини қуйидаги видеодан кўришингиз мумкин.

Ҳамширалардан пахта теримига чиқиш талаб қилинди, бормаганлар эса навбатчиликка қўйилмаслиги билан огоҳлантирилди.

«Бормасанг, навбатчиликка қўйилмайсан» — Ангор тиббиётчилари ҳақидаги эксклюзив видеони томоша қилинг.

Шунингдек, теримга борувчиларнинг кунлик рўйхати ҳам тузилган. Илова қилинган видео ва аудиоёзувларда туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамширасининг ходимларга нисбатан қўпол сўзлар ишлатгани ва таҳдид қилгани акс этади.

Ҳолатни зудлик билан ўрганиш, «бехабар» ҳокимдан ҳисоб сўраш, тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилишга чек қўйиш ҳамда масъулларнинг ҳаракатларига баҳо бериш шарт. Шундай қила оладиган мардлар қолдимикан?