АНДИЖОНДА BEELINE МОБИЛ ИНТЕРНЕТИ СИФАТИДАН НОРОЗИЛИК ОРТМОҚДА
Андижонлик Beeline абонентлари сўнгги уч ойда мобил интернет сифатининг кескин пасайгани, қиммат тарифга қарамай хизмат талаб даражасида эмаслиги ва камчиликлар ойлаб бартараф этилмаётганидан норози бўлмоқда.
Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фойдаланувчилар сўнгги уч ой давомида Beeline Uzbekistan томонидан кўрсатилаётган мобил интернет хизмати сифати кескин пасайганидан норозилигини билдиришди.
Мурожаатда таъкидланишича, абонент тариф режаси бўйича ҳар ой 90 минг сўм миқдоридаги тўловни ўз вақтида амалга ошириб келган.
Бироқ интернет хизмати талаб даражасида кўрсатилмаяпти.
Мурожаатчилар техник носозликлар сабабли муаммо ойлаб ҳал этилмаётганини, шу билан бирга сифатсиз хизмат учун компенсация ёки чегирма тақдим этилмаётганини билдиришди. Билайндагилар, уйғонинглар.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг