“Биз, Андижон вилояти автомобиль йўллари тизими ходимлари мавжуд муаммолар,босим ва адолатсизлик юзасидан Элтузарга мурожаат қилишга мажбурмиз.

Сўнгги вақтларда жамоада носоғлом муҳит шаклланди. Тажрибали мутахассислар четда қолиб, соҳани яхши билмайдиган кадрлар раҳбарликка келмоқда. Жамоада ишончсизлик ва норозилик кучайган.

Мирзоҳид Нурматов раҳбарлиги даврида ходимлар муаммолари ечимсиз қолмоқда. Раҳбарнинг қариндоши Равшанбек Ҳусанов рухсатсиз ишлаб келгани ҳақидаги ҳолат ошкор бўлиб, кейинчалик у ишдан бўшатилганини бутун жамоа билдик.

Ходимлар асосий вазифаси бўлган йўл қуриш ва соҳани ривожлантириш ўрнига, раҳбарнинг шахсий ишларига жалб қилинаётгани ҳам норозиликка сабаб бўлмоқда.

Андижон вилояти автомобиль йўллари тизимидаги ҳолатни ўрганиб, Мирзоҳид Нурматов фаолиятига ҳуқуқий баҳо берадими?”