АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ФЕРМЕРЛАР УЧУН БИРЖАНИ ЁПИБ ҚЎЙДИ
Андижонда фермерлар сақлаш омборларига топширган буғдойини биржа орқали сота олмаяпти. Улар бунга вилоят ҳокимлигининг биржа савдоларига ноқонуний чеклови сабаб бўлаётганини айтмоқда, расмий изоҳ эса ҳали йўқ.
Андижон вилоятида фермерлар сақлашга топширган буғдойини биржа савдолари орқали сота олмаётганини Элтузарга маълум қилди.
Фермерларнинг таъкидлашича, бу ҳолатга вилоят ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Раҳимов томонидан биржа савдоларига тақиқ қўйилгани сабаб бўляпти. Чеклов қонуний асосларга эга эмас албатта.
Айни пайтда фермерларга қишлоқ хўжалиги ишларини давом эттириш, агротехника тадбирларини молиялаштириш учун пул зарур. Буғдойни сотиш имкониятининг чекланиши уларнинг молиявий аҳволига табиийки салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳозирга қадар вилоят ҳокимлиги томонидан расмий изоҳ берилмади. Биржани ёпишдан муддао не? Нархларни сунъий бошқариш фикри қайси раҳбардан чиқди?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг