АНДИЖОНДАГИ 13 МАКТАБ ДИРЕКТОРИ УСТИДАН ЯНГИ ЭЪТИРОЗЛАР
Андижон шаҳридги 13-мактаб ўқитувчилари директор Наргиза Абдурахмонова устидан пул йиғиш, сохта тадбирлар уюштириш ва ота-оналардан маблағ талаб қилиш бўйича шикоят йўллашди. Жамоа масъул идоралардан охирги уч йиллик молиявий фаолиятни текширишни сўраяпти.
Андижон шаҳридаги 13 мактаб ўқитувчилари номидан келиб тушган мурожаатда мактаб директори Наргиза Абдурахмонованинг пул йиғишга ўчлиги ҳақида айблов мавжуд.
Жамоанинг билдиришича, директор биринчи синф оладиган ўқитувчилардан 300 доллар, устама олувчи ўқитувчилардан 200 доллар, турли тадбирлар ва ободонлаштириш ишлари учун деб пул талаб қиляпти.
Шунингдек, мактаб таъмири учун ўқувчилар ота-оналаридан ҳам пул йиғилади
Ўқитувчиларнинг аютаъкидлашичп, 4 июнь куни ўтказилган “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари юқори ташкилотлар учун кўзбўямачилик тарзида ташкил этилган. Улар масъул идоралардан директорнинг охирги уч йиллик молиявий фаолиятини текширишни сўрамоқда.
Текширувдан бирор натижа бўладими ёки бу коррупция маблағлари ҳам пастдан юқорига йўналадими?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг