АЛ-ХОРАЗМИЙ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ ПОРАХЎРМИ?
Қашқадарёдаги янги Ал-Хоразмий мактаби директори атрофида ишга қабул қилишда пора талаб қилиш ва ўқувчиларни қиммат мактаб формасига мажбурлаш қатори иддаолар пайдо бўлди. Жамоатчилик бу ҳолатни холис текширишни талаб қилмоқда.
Қашқадарёда янги очилган Ал-Хоразмий мактабининг янги директори фаолияти юзасидан жиддий эътирозлар юзага қалқимоқда.
Элтузарга йўлланган мурожаатга кўра, мактабга янги директор тайинлангандан сўнг ишга қабул қилиш жараёнида пора талаб қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар авж олди. Хусусан, иддаоларга кўра, навбатчи ўқитувчи лавозими учун 1000 доллар талаб қилиняпти. Бу маблағлар директор ўринбосарига тутказилади.
Шунингдек, сентябрь ойида ўқувчиларга муайян ишлаб чиқарувчиларнинг мактаб кийимларини бозор нархидан қимматга сотиб олиш мажбурий қилинган, бир ўқувчи учун харид миқдори камида 1,5 миллион сўм бўляпти.
«Шунча маблағ сарфланиб, катта умидлар билан очилган мактабда бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги керак. Тегишли ташкилотлар вазиятни жиддий ва холис ўрганишини сўраймиз», дейилади мурожаатда.
Таэлим вазирлиги ҳозир ўзи билан ўзи овора. Демак, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу даъволарга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда жамоатчиликка расмий муносабат билдириши керак. Кераклиги рост, лекин бирор чора кўриомаслиги эҳтимоли катта.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг