«AGROBANK»НИНГ 37 ЙИЛЛИК ХОДИМИ АДОЛАТ ИЗЛАМОҚДА: БАНК НЕГА СУД ҲУКМИГА ТУПИРДИ?
Мингбулоқ тумани Агробанкида 37 йил ишлаган собиқ ходима суд қарорига қарамай ишига тикланмаяпти. У банк раҳбариятини суд ҳукмини қасддан бажармаётганлик ва оиласига босим ўтказаётганликда айбламоқда.
Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Агробанк филиалида 37 йил меҳнат қилган собиқ ходим суд қарори билан ишга тикланиши белгиланган бўлса-да, ушбу қарор ҳанузгача ижро этилмаётганини Элтузарга маълум қилди.
Банк ходими 2025 йил август ойида ишдан бўшатилган. Кейинчалик суд уни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарган. Суд қарори 2025 йил 1 декабрда қабул қилинганига қарамай, орадан вақт ўтса ҳам ноқонунийбўшатилган ходим ишига қайтарилмаяпти.
Ҳар сафар ишга тиклаш масаласи кўтарилганда, Наманган вилояти Агробанк бошқармаси бошлиғи Н. Абубакировнинг “битта аёлга кучинг етмайдими, ишдан олиб ташла, иш берма” деган гаплари сабаб суд қарори ижроси пайсалга солинади.
Мурожаатчи, шунингдек, ўзига нисбатан турли босимлар ва фитналар уюштирилаётганини ҳам билдирмоқда. Унинг сўзларига кўра, айрим юристлар орқали оиласига ҳам таъсир ўтказишга ҳаракат қилинган.
Масалан, унинг ўғлига ажратилган кредит 18 ой ўтиб “мақсадсиз ишлатилган” деган важ билан даъво қилиниб, вақтида тўлаб келинаётган кредит сабаб фарзанди қамалишигача борган.
«Бир муштипар онанинг фарзанди тақдири билан ўйнашиш адолатданми?» — дейди мурожаатчи.Ходима бир неча бор Агробанк раисига ҳам мурожаат қилганини, аммо мурожаатлари шахсан раиснинг ўзига етиб борган-бормаганини билмаслигини таъкидлайди.
Банк раҳбари асосий эътиборини муаммоли кредитлар, тизимдаги камчиликларга эмас, бор эътиборини оддий бир аёл билан олишишга қаратаётганидани ғалати майдакашлик эмасми? Агробанк бир кичик раҳбарнинг инжиқлигини суд ҳукмидан устун қўядими?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг