ЭНДИ АФҒОНИСТОНДА ҚИЗЛАРНИ «ОЙ КЎРИШИ» БИЛАНОҚ ЭРГА БЕРИШГА РУХСАТ БОР
Афғонистонда қабул қилинган янги қонунга кўра, қизлар жинсий балоғатга етгани, яъни ой кўра бошлаши билан турмушга берилиши мумкин. Бу билан улар учун никоҳ ёшининг минимал чегараси амалда бекор қилинди.
Ҳа, биз атайин сарлавҳада «балоғат» сўзини қўлламадик. Чунки одатда одамлар балоғатга етишни расмий белгиланган 17-18 ёш деб ўйлайдилар. Афғонистонда эса қиз болани биологик балоғатга етиши билан, яъни ой кўра бошлаган 9-11 ёшидан эрга беришни қонунан маъқуллади.
Афғонистонда қизларни жинсий балоғатга етганидан сўнг турмушга беришга рухсат берадиган қонун тасдиқланди. Бу амалда улар учун никоҳ ёшининг минимал чегараси бекор қилинганини англатади, деб хабар бермоқда The Times “Толибон” қабул қилган қонунга таяниб.
Илгари Афғонистонда никоҳ учун минимал ёш қизларга 16 ёш, ўғил болаларга 18 ёш этиб белгиланган эди. 2009 йилда эса 15 ёшга тўлмаган қизларни турмушга бериш жиноят сифатида баҳоланган.
Янги қонун, нашр маълумотига кўра, қизларнинг турмушга чиқиш ҳуқуқини жинсий балоғатга етиши билан боғлайди.
Шу билан бирга, қонунда балоғатга етмасдан турмуш қурган болалар ҳақида ҳам бандлар бор. Бу бандлар никоҳни бекор қилиш шартларига тааллуқли, деб қўшимча қилади The Times.
Бундан ташқари, нашр ёзишича, қонунда “балоғатга етган бокира қиз”нинг сукут сақлаши никоҳга розилик сифатида талқин қилиниши мумкин.
Шу қонунни мақуллайдиган барча тавиялар кўприкдан ўтиб ашағларда яшайверсин. Фақат вояга етмаган боласини ташлаб кетишсин.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг