БОЙЛАРГА ҲАММА НАРСА МУМКИНМИ?
Тошкентдаги 94-мактабда ўқувчини масхара қилиш, устидан сув қуйиш ва таҳқирлаш акс этган видео тармоқларда муҳокама бўлмоқда. Видеодаги болалардан бирининг отаси юқори лавозимда экани айтилиб, мактабга босим бўлгани ҳақида даъволар илгари сурилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар билан боғлиқ нохуш ҳолат акс этган видео тарқалмоқда. Кадрларда бир ўқувчи бошқа ўқувчини масхара қилиб, унинг устига сув қуйгани ва юзини ифлос латта билан артганини кўриш мумкин.
Воқеа пойтахтдаги 94 мактабда содир бўлгани айтилмоқда. Видеодаги ўқувчилардан бирининг отаси Миллий банкда юқори лавозимда ишлайди, ота бўлмиш ИИБ ва прокуратура тизимида ишловчи танишлари билан мактабга келиб мактаб маъмуриятига босим ўтказгани, синфдаги бир ўқувчини қўрқитишгани иддао қилинмоқда.
Ҳозирча ушбу даъволар тегишли идоралар томонидан расман тасдиқланмади. Шу сабабли ўқувчининг отаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳақида тарқалаётган маълумотларга ҳам расмий муносабат зарур.
Тегишли идоралардан воқеани холис ўрганиб, болага нисбатан камситиш ва таҳқирлаш ҳолатига, шунингдек, мактабга босим ўтказилгани ҳақидаги даъволарга ҳуқуқий баҳо беришларини ҳамда жамоатчиликка расмий ахборот тақдим этишларини сўраймиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг