Президент спичрайтери ёзган 54 миллиард сўмлик фильм яна баҳс марказида
Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов сценарийси асосида 54 млрд сўм ҳисобига суратга олинган “Улуғ Амир ва Донна Мария” фильми яна солиқ тўловчилар пулига Европада намойиш этиляпти, лойиҳа атрофида танқид ва шубҳалар кўпаймоқда.
“Ассалому алайкум.
Дунё ахборот агентлиги хабарига кўра, 23 апрель Мадридда, 27 апрель куни Лондонда Президент маслаҳатчиси, спичрайтери Хайриддин Султонов сценарийси асосида солиқ тўловчиларнинг 54 млрд сўм пулига олинган “Улуғ Амир ва Донна Мария” фильми яна солиқчилар пулига намойишга қўйилади. Намойишлар яна кўплаб Европа давлатларида ўтказилар экан.
Бу фильм Тошкентда бир йил олдин ёпиқ, яқинда очиқ премьераси бўлиб ўтганига қарамай, ҳеч бир ижобий фикр уйғотмади. Ижтимоий тармоқда ҳеч бир журналист ёки ижодкор мақтамади, умуман ҳеч ким гапирмади. Ҳамма ижодкорлар панада ёмонлаб юрибди. Гапиришга Хайриддин Султоновдан қўрқишади.
Фильмга 54 млрд кетгани хам шубҳа остида. Чунки пуллар Туркиядаги “KANGURU” деган бир шубҳали студияда чиқарилган. Фильмни кўрган ижодкорларнинг айтишича, фильм умуман кўришга хам, у ҳақда гапиришга ҳам арзимайди.
Давлатдан бир сўм олмай олинган “Амир Темур“ фильми 3 млн доллар (36 млрд сўм)га олинганига қарамай, бу фильмдан анча устун. Тўлиқ тарихий фильм. “Улуғ Амир ва Донна Мария“ фильми эса – ярим тарихий. Фильмда Туркиядаги таййёр декорация ва костюмлардан фойдаланилган. Ҳозир энди бу емаган фильмларини чет элда, элчихоналарни мажбурлаб жалб қилиб кўрсатишмоқда.
Инсайдерларнинг айтишича, намойишларга Шуҳрат Ризаев ва Хайриддин Султонов бошчилигидаги бир гуруҳ Амалдорлар яна солиқчилар пулига кетган эмиш. Шуҳрат Ризаев ва Хайриддин Султоновлар ўзларининг “тешик тоғорала” рини ямамоқдалар. Прокуратура айнан шу фильмни текширмаслиги ҳаракатидалар.”
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг