2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини ошириш, давлат хизматлари сифатини юксалтириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни изчил давом эттиришга қаратилган қатор янги тартиб ва ўзгаришлар кучга киради.

Пенсия ва нафақалар оширилади.
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида пенсия, нафақа ҳамда моддий ёрдам тўловлари 7 фоизга оширилади.

Хусусий клиникаларда давлат ҳисобидан даволаниш имконияти яратилади. Эндиликда айрим тиббий хизматлардан давлат маблағлари ҳисобидан хусусий клиникаларда ҳам фойдаланиш имконияти яратилади. Бу аҳолига сифатли тиббий хизматларни танлаш имкониятини кенгайтиради.

Ягона UzQR тизими жорий этилади. Барча тадбиркорлик субъектлари учун ягона UzQR QR-кодидан фойдаланиш мажбурий бўлади. Харидорлар исталган банк ёки тўлов иловаси орқали қулай тарзда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

“Квартплата” қарздорларига янги чеклов ўрнатилади. Уй-жой ва коммунал хизматлар бўйича қарздорлиги мавжуд шахслар учун электр энергиясига тўлов қилиш бўйича янги чеклов тартиби жорий этилади.

Кўп қаватли уйларни бошқаришнинг янги тизими жорий этилади. Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар босқичма-босқич “Mening uyim” ахборот тизими орқали бошқарилади. Бу соҳада шаффофлик ва самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Мудофаа тизими фуқаролик ходимлари маоши оширилади. Мудофаа ишлари органларида меҳнат қилаётган фуқаролик ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилади.

Хориждан буюртма қилинадиган техника учун божхона божи амалга оширила бошлайди. Хориждан онлайн буюртма қилинадиган смартфон, ноутбук ва бошқа электрон техника воситалари учун 5 фоизлик божхона божи жорий этилади.

Давлат хизматига қабул тартиби соддалаштирилади. Ёшларни давлат хизматига жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида давлат хизматига ишга қабул қилиш тартиби янада соддалаштирилади.

1 июлдан амалга киритилаётган мазкур ўзгаришлар аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат хизматлари самарадорлигини ошириш ва мамлакатдаги ислоҳотларнинг янги босқичини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда. Бироз ноқулайлликлар, мослашишда муаммолар туғдириши мумкин холос.